вторник, 8 марта 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ҚАЗОҒА РОЗИ ВА БАЛОҒА САБР АЙЛАМАК БАЁНИ

Кел э банда, ўзингни сол Худоға,
Қазоға рози бўл, сабр эт балоға.
Яқин бил, банда бўлса асли исминг,
Худонинг мулки бўлса жону жисминг.


Анингдур молу мулку, ҳар на бори,
Нечук қилса, Ўзининг ихтиёри.
Бўйунсунғил нечук ким қилса фармон,
Бўлурму бандада ҳужжату бурҳон?
Киши ким бўлмаса рози қазоға,
Агар сабр этмаса, келган балоға.
Агар шукр этмаса, Ҳақ неъматиға,
Қачон лойиқ бўлур банда отиға?
Худоға ҳар ишинг қилсанг ҳавола,
Бўлур жаннат бу ўлтурғон қавола.
Кўнгилда қолмағай дунё ғамидин,
Олурсан баҳра ҳар ўтган дамидин.
Қаю қулға муяссар бўлса бу ҳол,
Агар оғу ичар, билгай ани бол
Худонинг ганжидин бу бўлса яхши,
Ризожў қул ани кўрмасму яхши?

Комментариев нет:

Отправить комментарий