пятница, 18 марта 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ЭШОН СЎФИНИНГ ФАРЗАНДЛАРИҒА НАСИҲАТ ҚИЛҒОНЛАРИ


Таваллом улдур, эй фарзона фарзанд,
Нигоҳдоринг сани бўлсун Худованд.
Кўзумни равшани Содиқ Муҳаммад,
Йироқ бўлсун кўзингдин дийдаи бад.


Эшит, ман хастадин бири неча қавли,
Йигитликка сани еткурса Мавди.
Ёмон юрма, ёмон андиша қилма,
Отангдек рўсиёҳлик пеша қилма.
Яратғон Тангриға қилғил таваккул,
Тамаъ қилма кишидин биргина пул.
Тамаъ бир парча бўлса қилмағил рой,
Бўлур бир парчадин юз парча бежой.
Юзунгдин парда кам кам бўлмасун
паст,
Ҳаёдин орий юзни ори бўлмас.
Тамаъ бирла семургон нафси ғаммоз,
Агар оғзин тилар бўлсанг, тилар боз.
Ниқоби шарм очилмасдин бурунроғ,
Ани берк айла, ҳар ёқдин тақиб боғ.
Қаноат қил, маломат мулки бўлма,
Отангдек халқу элга кулки бўлма.
Паямбарлар фиъолидур қаноат,
Анга вобастадур мажмуи тоат.
Белингни боғла маҳкам, бўлма мафлуж,
Кўзунг оч, карвоне қилдилар кўч.
Белингни боғла маҳкам бандаликка,
Отангдек қўима юз шармандаликка.
Шарорат аҳлининг пайванди бўлма,
Ҳаво бирла ҳаваснинг банди бўлма.
Кичикликдин ибодатга бўйун қўи,
Қиёматни ўиун қилсанг, ўиун қўй.
Ажаб хушдур, кичикликдин бўлуб соғ,
Бу кулмоғни қўйуб, ғамдин букулмоғ.
Шабобе тўкса кўздин ҳар шаб обе
Ани айнин дегил, раҳмат саҳоби.
Риё гардини юқтурма этакка,
Отангдек бўлма тобеъ нафси сакка.
Тавозуъдин кўтарма юқори бош,
Такаббур қилмағил монанди хашхош.
Такаббур хотиринга келса филҳол,
Азозил қиссасини ёдинга ол.
Кўнгилнинг манзилин қил гўшаи фақр,
Қиёмат зоди қилғил тўшаи фақр.
Жаҳоннинг ҳирсидин қилғил ўзинг дур,
Отангдек бўлмағил дунёга мағрур.
Умид этгон кўзумнинг нури болам,
Отангдек бўлмағил расвои олам.
Агар чанди ки бўлсанг қўлқанотлиғ,
Худо даргоҳида бўл мискин отлиғ.
Уруғлиғман дема, тонгла уруғ бор,
Ҳисобу, номаву, вазну, сўруғ бор.
Ўзингни айла кам, бўлгон сари кўб,
Неча «ман кўб» деганлар, бўлди манкуб.
Бўлуб хешу таборинг бирла магрур,
Дема «ман зўр» агар дин бўлса манзур.
Бу дунёдин агар ўтсанг қуруг лаб,
Кўнгилга солма ҳаргиз ёди мансаб.
Ўтар дунёда қар ким бўлса динлик,
Бўлур мансабдин ортуқ хўшачинлик.
Ажаб офат эрур жоҳи зарофат,
Шар офатни била кўрма шарофат.
Билиб дунё мақомин ғайри маъмур,
Бўлур зийрак «вазирак» отидин дур.
Кўтарсанг бошға ортуғ, бўлма ортуғ,
Бўлур маълум сабо урса малак буғ.
Худодин ҳар не келса, айлағил сабр,
Отангдек қилмағил, ўз нафсинга жабр.
Худонинг амриға қилғил итоат,
Зиёд эт тоатинг соатбасоат.
Муҳаббат фўтасини боғла белга,
Отангдек умринги ўткарма елга.
Ҳавас дунёда қилма мухтарамлик,
Ва ле бўл ҳолинга лойиқ карамлик.
Агар уч кунда топсанг парчаи нон,
Ема ёлғуз ани, ярмин қил эҳсон.
Агар бир йилда пайдо бўлса бир пул,
Емас ёлғуз Худони истаган қул.
Кетарни билса ҳар ким жойи танга,
Емас танга ғамин бу нафси ланга.
Жақон меҳрин кўнгилдин айла зойил,
Отангдек бўлмағил дунёға мойил.
Ишингни айлағил кун-кундин ақво,
Худони суйганидур аҳли тақво.
Агар тақво ишин қилсанг боихлос,
Дегай, шояд, сани Ҳақ «бандаи хос».
Агар бўлсун десанг, жону дилинг жамъ,
Вараъ ойин бўлуб, илм ойин эт шамъ.
Агар илму амал бир бўлса ранги,
Ҳар ойина кетар ойина занги.
Агар топсанг Худо даргоҳида қурб,
Муҳаббат косасидин берсалар шурб.
Саҳарлар қўб, кўтар дасти дуони,
Тила мунглуғ ато бирла онони.

Комментариев нет:

Отправить комментарий