Кел э тан, бермагил вақтингни қўлдин,
Югур дарёйи раҳматга бу чўлдин.
Гуноҳим кўб эрур деб, бўлма маъюс,
Ажаб эрмас, агар афв этса Қуддус.
Дилу жон бирла тавба қилсанг, эй ёр,
Магар лутф айлагай, Донойи асрор.
Агар лутф айласа, Саттори олам,
Битар бир лаҳзада кори ду олам.
Абасдин эмди йиғ лаб.титра йиғлаб,
Тила жону дилингдин раҳмати Раб.
Ҳавони паст этар ашкинг нужуми,
Кавокибдур шаётиннинг ружуми.
Юрак ёғин кетар бўлсун десанг боз,
Қилур кўз ёғини ич ёғини оз.
На давлатдур, келиб айбингга шарминг,
Дили гарминг агар айрилса гар минг.
Худонинг хавфидин бир қатраи ашк,
Азозил олдида чандон бўлур рашк.
Саодатлик киши еб доимо ғам,
Кўзин Ҳақ хавфи бирла қилса шабнам.
Ғараз, узма умид, эй толиби роҳ,
Деди: «Ло тақнату мин раҳматиллоҳ».
Ўтулмас чирки ширк, эй марди солик,
Ўтар лутф айласа, «мо дуна залик».
Комментариев нет:
Отправить комментарий