суббота, 5 марта 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ХАВФУ РАЖО ХУСУСИДА

Кел э тан, бўл ҳамиша илтижода,
Давомул умр бўл, хавфу ражода.
Кўтарма ҳеч ражову хавфдин раъс,
Яқин бил, куфрдур, ҳам амну, ҳам йаъс.


Санинг олдингда пайдодур ики йўл,
Бири ўнг қўл сори борғай, бири сўл. .
Киши билмас Қиёмат даштида, оҳ.
Кетар банда ики йўлдин қаю роҳ?
Агар сонсиз ато қилса Худойинг,
Беҳишти Адн эшигин сурса пойинг.
Қариш йўл қолса жаннат этгали тавф,
Бурунғидин зиёда айлағил хавф.
Наъувзу биллаҳ, ул борған йўлунгдин,
Агар қайтарса, не келгай қўлунтдин?!
Агар дўзах лабинда бўлса пойинг,
Умид узма, ки Ғофирдур Худойинг.
Ажаб эрмас, агар қайтарса андин,
Насиб этса, беҳишти жовидондин.
Агар устингдаки етти табақни,
Кезиб дарс айласанг, етмиш сабақни.
Малоикдек агар паррандадурсан,
Яқин билгил, ки охир бандадурсан.
Сани отингу зотинг банда бўлса,
Нечук хавф этмасанг, жон танда бўлса.
Эрур қулнинг иши - қўрқунчу зори,
Қабул этмак Эгамнинг ихтиёри.
Агар афв этмаса, бечорадурсан,
Қаю йўл деса, анда борадурсан.

Комментариев нет:

Отправить комментарий