Машҳур ўзбек шоири, тасаввуф адабиётининг йирик
намояндаси. 1644 йилда Самарқанд вилоятидаги Каттақўрғон шаҳри яқинидаги
Минглар қишлоғида туғилган. Ўн ёшларида Бухорога ўқишга боради, 25 ёшида Бухоро
божхонасида божгир бўлиб ишлайди. Кейинроқ Шайх Наврўз қўлида 12 йил таҳсил
олади. 1721 йилда Сурхондарё Вахшиворида вафот этади ва ўша ерда дафн этилади.
Сўфи Оллоёрнинг “Маслак ул-муттақийн” (“Тақводорлар маслаги”), “Сабот ул-ожизин”, “Махзан ул-мутеъин” (“Мутеълар хазинаси”), “Мурод ул-орифин” асарлари мавжуд. “Баёзи аламкаш”да етмишдан ортиқ шеъри бор. Алломанинг энг машҳур асари “Саботул-ожизин” бўлиб, Саудия Арабистони, Покистон, Туркия каби мамлакатларда чоп этилган. Бир неча марта шарҳлар ёзилган. Асар дастлаб форс-тожик тилида ёзилган. Кейинчалик Сўфи Оллоёрнинг ўзи уни ўзбек тилига шеърий услубда таржима қилган. Ҳажми 12.000 байтдан ортиқ “Саботул-ожизин” асарининг тузилиши ҳам ўзига хос. «Сўфи Аллоҳёр» номи билан ҳам машҳур бўлган ушбу асар 20 аср бошларигача Ўрта Осиё мадрасаларида ўқитиб келинган.
“Маслакул-муттақийн” асари нақшбандия тариқати мужадиддия қўли (тармоғи)нинг назарий манбаси ҳисобланади. Унда сулук одоби, мурид ва муршид муносабатлари янгича талқинда баён қилинган.
* * *
Кел, эй кўнгил, жаҳон савдосидан кеч,
Қадам ғам кишварина урмағил ҳеч.
Жасад қолмасдин илгари нафасдин,
Ҳаво кўп қилмағил, кечгил ҳавасдин.
Қадам ғам кишварина урмағил ҳеч.
Жасад қолмасдин илгари нафасдин,
Ҳаво кўп қилмағил, кечгил ҳавасдин.
Кишвар — дунё, замин
* * *
Кўнгил мулкига бир олий сифатдур,
Муҳаббат боғи ганжи маърифатдур.
Анингдек мулкини султони бўлсанг,
Не ҳожат ер юзини хони бўлсанг.
Муҳаббат боғи ганжи маърифатдур.
Анингдек мулкини султони бўлсанг,
Не ҳожат ер юзини хони бўлсанг.
* * *
Агар ҳар кунда ичса заҳр аёғин,
Суюклук бандаси чатмас қабоғин.
Кишиким розилик номинда бўлса,
Қилур шукр, аждаҳо коминда бўлса.
Суюклук бандаси чатмас қабоғин.
Кишиким розилик номинда бўлса,
Қилур шукр, аждаҳо коминда бўлса.
Аёғ -коса
* * *
Кўнгил тасдиғи решадур, амал — шох,
Улуғи тавбадур, синдирма густоҳ.
Синуқ шох зарби бирла захм олур васл,
Мабодо қолмағай хушк охири фасл.
Улуғи тавбадур, синдирма густоҳ.
Синуқ шох зарби бирла захм олур васл,
Мабодо қолмағай хушк охири фасл.
* * *
Кел, эй нафс, очмағил кўз ҳар қаёна,
Йўқ эрмиш эътимод ушбу замона.
Муяссар бўлса санга тиллодин тахт,
Ўзунгдин пастга зинҳор аймоғил сахт.
Йўқ эрмиш эътимод ушбу замона.
Муяссар бўлса санга тиллодин тахт,
Ўзунгдин пастга зинҳор аймоғил сахт.
* * *
Тирик юрғунча золим ўлгани хўп,
Гинадин ҳар неча кам бўлғани хўп.
Тирик юрғунча золим ўлгани хўп,
Гинадин ҳар неча кам бўлғани хўп.
* * *
Кел, эй озода, бўл ҳиммат бирла ёр,
Тамаъ зиндонига бўлма гирифтор.
Берурға бўлмаса дунё ишидин,
Уз истиғно, тамаъ қилма кишидин.
Тамаъ зиндонига бўлма гирифтор.
Берурға бўлмаса дунё ишидин,
Уз истиғно, тамаъ қилма кишидин.
Истиғно — муҳтож бўлмаслик
* * *
Тамаъ нониға лаб очгунча, ўл оч,
Тамаъ бўйи кўринмай бўйидин қоч.
Тамаъ бўйи кўринмай бўйидин қоч.
* * *
Мусоҳиб билмагин дунё насимин,
Насими маърифат иста, на сиймин.
Насими маърифат иста, на сиймин.
Мусоҳиб — суҳбатдош
Насим — шабада, майин шамол
Сийм — кумуш, бойлик
Насим — шабада, майин шамол
Сийм — кумуш, бойлик
* * *
Агар олим сўзин хўб билса омил,
Ани оми дема, эй марди комил.
Удур жоҳил, билиб муршид ўзини
Қулоққа олмағай олим сўзини.
Ани оми дема, эй марди комил.
Удур жоҳил, билиб муршид ўзини
Қулоққа олмағай олим сўзини.
* * *
Кел, эй толиб, кўзинг ибрат билан оч,
Муҳаббатсиз кишидин қуш бўлиб қоч.
Муҳаббат аҳлини жўёни бўлғил,
Ўшалким учради — қурбони бўлғил.
Муҳаббатсиз кишидин қуш бўлиб қоч.
Муҳаббат аҳлини жўёни бўлғил,
Ўшалким учради — қурбони бўлғил.
Жўён — изловчи
* * *
Кишини кўнгликим бегона бўлса,
Эрур душман агар ҳамхона бўлса.
Муҳаббатсизки бўлди қаю зот,
Агар фарзанди шириндур, эрур ёт.
Эрур душман агар ҳамхона бўлса.
Муҳаббатсизки бўлди қаю зот,
Агар фарзанди шириндур, эрур ёт.
* * *
Ишонма отаға, қолма талабдин,
Сўралмасдир қиёматда насабдин.
Сўралмасдир қиёматда насабдин.
* * *
Кел, эй ошиқ, кўнгулни айлағил бир,
Тариқи каъбаи мақсудиға кир.
Нечук бўлғай, дебон андеша қилма,
Таваккул айла, ўзга пеша қилма.
Тариқи каъбаи мақсудиға кир.
Нечук бўлғай, дебон андеша қилма,
Таваккул айла, ўзга пеша қилма.
* * *
Кел, эй зоҳид, ўзингни айлагил хок,
Ҳарому шубҳадин кўнгулни қил пок,
Очиқ қўллик, кушода юзли бўлғил,
Муруватлик, мулойим сўзли бўлгил,
Ҳарому шубҳадин кўнгулни қил пок,
Очиқ қўллик, кушода юзли бўлғил,
Муруватлик, мулойим сўзли бўлгил,
* * *
Сучук тилдур ажаб ганжи муаззам,
Ато қилған билан ҳеч бўлмағай кам.
Дема ҳарфики бўлса бемаъни,
Агар тил заҳарлик бўлса, тил ани.
Ато қилған билан ҳеч бўлмағай кам.
Дема ҳарфики бўлса бемаъни,
Агар тил заҳарлик бўлса, тил ани.
* * *
Калиди ганжи маониким забондур,
Анга бир нуқта кўп бўлса зиёндур.
Қилур қаттиқ такаллум ўнг ишинг чап,
Сўзинг тиклаб кўнгил бузғунча, тик лаб.
Анга бир нуқта кўп бўлса зиёндур.
Қилур қаттиқ такаллум ўнг ишинг чап,
Сўзинг тиклаб кўнгил бузғунча, тик лаб.
* * *
Риёзат хокига ҳар кеча ур бош,
Юрак қон айласа атанур тош.
Билур оқил бу дунни санжи бадбўй,
Баланд уй истасанг, нафсинг кўзин ўй.
Юрак қон айласа атанур тош.
Билур оқил бу дунни санжи бадбўй,
Баланд уй истасанг, нафсинг кўзин ўй.
* * *
Кел, эй зоҳид, қўлингдин берма тоат,
Зиёд эт тоатинг соат-басоат.
Уётлиғ пеша қил хавфу тамаъдин,
Риёзат айла тақвоу вараъдин.
Зиёд эт тоатинг соат-басоат.
Уётлиғ пеша қил хавфу тамаъдин,
Риёзат айла тақвоу вараъдин.
* * *
Кишиким хоки роҳдур, бериёдур,
Они билгилки, кўзга тўтиёдур,
Кичик билди ўзини ҳолини дур,
Баҳосидур харидор олдида пур.
Они билгилки, кўзга тўтиёдур,
Кичик билди ўзини ҳолини дур,
Баҳосидур харидор олдида пур.
* * *
Ҳаром ишники тоат билса инсон,
Эрур бул эътиқоди номусулмон.
Эрур бул эътиқоди номусулмон.
* * *
Бола деб солмағил ўзинг балоға,
Бола бирла бўлурсан мубталоға.
Бола бирла бўлурсан мубталоға.
* * *
Амал қилмай, сафо бўлмас кўнгилда,
Аёғсиз ҳеч киши юрмади йўлда.
Аёғсиз ҳеч киши юрмади йўлда.
* * *
Агарчи бўлса кўп пинҳон сужуди,
Кўринмас заррача ориф вужуди.
Кўринмас заррача ориф вужуди.
* * *
Оғир жисминг агар бўлсин десанг соғ,
Саноч оғзин сан оч, албатта, камроғ.
Риёзат мавасидур мисли ёнғоғ,
Агарчи зоҳири тош, ботини ёғ.
Саноч оғзин сан оч, албатта, камроғ.
Риёзат мавасидур мисли ёнғоғ,
Агарчи зоҳири тош, ботини ёғ.
* * *
Маишат аввали нарм, охири қаҳр,
Йилонни таши юмшоғдир, ичи заҳр.
Йилонни таши юмшоғдир, ичи заҳр.
* * *
Агар ернинг юзига айласанг дарс,
Такаббур бўлмағил, бўлғил худо тарс.
Такаббур бўлмағил, бўлғил худо тарс.
* * *
Тавозоълик бўлиб тутғил ўзинг кам,
Шажарким бўлса мевали, бўлур хам.
Теракким ул кўтарди юқори бош,
Самарсиз бўлди, кўрдингму ани фош.
Шажарким бўлса мевали, бўлур хам.
Теракким ул кўтарди юқори бош,
Самарсиз бўлди, кўрдингму ани фош.
* * *
Агар файз истасанг, қилма такаббур,
Буюкға айлағил баҳр ўлса ҳар пур.
Буюкға айлағил баҳр ўлса ҳар пур.
* * *
Кўнгул Ҳақ файзина бўлсин десанг чок,
Ки аввал мартаба хулқингни қил пок.
Ки аввал мартаба хулқингни қил пок.
* * *
Ҳаром оз бўлса ҳам кўпдур ёмони,
Самони бўлса ҳам билгил сам они.
Самони бўлса ҳам билгил сам они.
Сам — заҳар
* * *
Ариғсиз луқма бирлан қилса тоат,
Қабул эрмас ўшал қилғон ибодат.
Ариғсиз луқма бирлан қилса тоат,
Қабул эрмас ўшал қилғон ибодат.
* * *
Совуқ сўздин бўлур иймон қоронғу,
Зарардин ўзга йўқдур, наъфи борму.
Зарардин ўзга йўқдур, наъфи борму.
* * *
Киши санчиқ сўз айтса, сан чиқ андин,
Ямондин қоч, ямондин қоч, ямондин.
Ямондин қоч, ямондин қоч, ямондин.
* * *
Кўнгил ҳарқи салоҳиятида бўлса,
Топар банда қаю ниятда бўлса.
Топар банда қаю ниятда бўлса.
* * *
Кел, эй мўмин, агар тарсанда бўлсанг,
Юзингни сақлағил ҳар қайда бўлсанг.
Қуйи бўлсин ҳамиша нуқтаи чашм,
Мабодо бўлмагай бало тушиб хашм.
Юзингни сақлағил ҳар қайда бўлсанг.
Қуйи бўлсин ҳамиша нуқтаи чашм,
Мабодо бўлмагай бало тушиб хашм.
* * *
Ғараз, эй одами, сақла ўзингни,
Ки номаҳрам сари солма кўзингни,
Ки номаҳрам сари боқғунча беқил,
На улким кўзлариға тортсалар мил.
Ғараз, эй одами, сақла ўзингни,
Ки номаҳрам сари солма кўзингни,
Ки номаҳрам сари боқғунча беқил,
На улким кўзлариға тортсалар мил.
* * *
Кел, эй содиқ, ҳариси ишқи Ҳақ бўл,
Кўнгил ёрони бирла ҳамсабақ бўл.
Кўзинг ҳам бўлмаса бўлсин кўнгулда,
Бу матлаб бирла жон чиқса бу йўлда.
Кўнгил ёрони бирла ҳамсабақ бўл.
Кўзинг ҳам бўлмаса бўлсин кўнгулда,
Бу матлаб бирла жон чиқса бу йўлда.
Ҳарис — талабгор
* * *
Қолубсан танга деб аҳволи тангга,
Машаққатлар бошингда рангга-рангга.
Машаққатлар бошингда рангга-рангга.
* * *
Қарамлик бандага ёлғиз еган ош,
Билур ҳок оғзида, балки билур тош.
Билур ҳок оғзида, балки билур тош.
* * *
Кел, эй кас, билма ақлинг тобеъи нафс,
Солур ахшом сабо бу гардани ғафс.
Солур ахшом сабо бу гардани ғафс.
* * *
Агар нафсинг муродин изламаксан,
Агар саксонга умринг етса саксан.
Агар саксонга умринг етса саксан.
* * *
Кел, эй содиқ, ки қилдинг сидқ лофин,
Уларға қилмағил ваъда хилофин.
Уларға қилмағил ваъда хилофин.
* * *
Сўзин бузғон киши бузмасми иймон,
Ўлумса бирла қилма аҳду паймон.
Ўлумса бирла қилма аҳду паймон.
* * *
Чиқармағил оғиздин қилмас ишни,
Қилурман, дема, қўлдин келмас ишни.
Қилурман, дема, қўлдин келмас ишни.
* * *
Керак эрман деганни ваъдаси туз,
Агар туз бўлмаса, андин кўнгил уз.
Агар туз бўлмаса, андин кўнгил уз.
* * *
Ҳавас дунёда қилма муҳтарамлик,
Вале бўл ҳолингга лойиқ карамлик.
Вале бўл ҳолингга лойиқ карамлик.
* * *
Агар уч кунда топсанг парчаи нон,
Ема ёлғиз ани, қил ярмин эҳсон.
Ема ёлғиз ани, қил ярмин эҳсон.
* * *
Кетарин билса ҳар ким жойи тангга,
Емас танга ғамин бу нафси лангга,
Емас танга ғамин бу нафси лангга,
* * *
Ҳавас бирла тузук иш қилмадинг ҳеч,
Бўлубдур кеч, ҳавас бозоридин кеч.
Бўлубдур кеч, ҳавас бозоридин кеч.
* * *
Пайғамбарлар фаолидур қаноат,
Анга вобастадур мажмуъи тоат.
Анга вобастадур мажмуъи тоат.
* * *
Ёмонларни ишидур гина тутмоқ,
Мусулмонлиғ ёмонлиғни унутмоқ.
Мусулмонлиғ ёмонлиғни унутмоқ.
* * *
Шароби тўкса ҳар шаб кўзин оби,
Анинг ашкин дегил раҳмат саҳоби.
Анинг ашкин дегил раҳмат саҳоби.
* * *
Шарорат аҳлини пайванди бўлма,
Ҳаво бирла ҳавасға банди бўлма.
Ҳаво бирла ҳавасға банди бўлма.
Шарорат — ёмонлик
* * *
Ажаб ҳушдур кичикликдан бўлиб соғ,
Бу кулмакни қўйиб ғамдин букулмоғ.
Бу кулмакни қўйиб ғамдин букулмоғ.
* * *
Кел, эй тан, бермағил вақтингни қўлдин,
Югур дарёйи раҳматга бу чўлдин.
Югур дарёйи раҳматга бу чўлдин.
* * *
Дилу жон бирла тавба қилсанг, эй ёр,
Магар авф айлагай данойи асрор.
Магар авф айлагай данойи асрор.
* * *.
Кел, эй комил, камол этсанг диёнат,
Кишига қилмагил ҳаргиз хиёнат.
Кишига қилмагил ҳаргиз хиёнат.
* * *
Кел, эй инсон, агар бўлсанг чин эрдек,
Оғирлик пеша қил дунёда ердек.
Оғирлик пеша қил дунёда ердек.
* * *
Отанг ердур, санам ердек қилиқ қил,
Ямонлиғ айлаганга яхшилик қил.
Ямонлиғ айлаганга яхшилик қил.
* * *
Бу дунёдин агар ўтсанг қуруғ лаб,
Кўнгулга олма ҳаргиз ёди мансаб.
Кўнгулга олма ҳаргиз ёди мансаб.
* * *
Худонинг амриға қилғил итоат,
Зиёд эт тоатинг соат-басоат.
Изоҳлар «Хуршид Даврон кутубхонаси» томонидан тайёрланганЗиёд эт тоатинг соат-басоат.
Комментариев нет:
Отправить комментарий