Сўфи Оллоёрнинг бобоси
Темирёр, отаси Оллоқули бўлиб улар замонасининг илмда пешқадам, иззати баланд,
солиҳ ва тақводир одамларидан бўлган.
Сўфи Оллоёрнинг Фарҳод Оталиқ ва Оллоназарбий исимли акалари бўлган.
Фарҳод оталиқ Бухоро хонлигида Бухоро амирларидан бири бўлган, кейинчалик
Самарқанд ва Миёнкол ҳокимлиги вазифаларида ишлаб, Каттақўрғон шаҳрини қурилиши
ва номланиши Сўфи Оллоёр ва акаларининг номи билан боғлиқ. Фарҳод оталиқ
Шаҳрисабз ва Хоразм ҳокимлари билан биргаликда хонликга қарши бош кўтарганда,
хон уларни бостириб зиндонбанд қилади. Фарҳод оталиқ аҳбоблари кўмагида
зиндондан озод этилиб, Ҳиндистон томонга қочирилиб сўнг Ҳаж сафарига чиқиб,
Искандарияда вафот этиб кабри ўша ерда деган ривоятлар мавжуд.
Оллоназарбий ҳам ўқимишли киши бўлиб, даврининг амалдорларидан бири бўлган.
Сўфи Оллоёрнинг Муҳаммад Салоҳ, Муҳаммад Сиддиқ, Мақсудали исмли уч ўгли ва
Омина, Ҳалима, Бибиойша, Азима исмли тўрт қизи бўлган.
Сўфи Оллоёрнинг авлодлари Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида
яшамоқдалар.
Сўфи Оллоёрнинг фақатгина Муҳаммад Сиддиқ исмли ўғиллари ҳақида қисман маълумот
бўлиб, унинг шажараси қуйидагича:
Сўфи Оллоёр (1634-1721)
Ўгиллари Муҳаммад Сиддиқ (1674-1765)
У кишининг ўғиллари Хўжайи Калон (1725-1814)
У кишининг ўғиллари Эшонхўжа . (1775-1866)
У кишининг ўғиллари Халилхон (1835-1908)
У кишининг ўғиллари Умархон (1895-1986)
У кишининг ўғиллари Музаффархон (1944)
У кишининг ўғиллари Ҳикматиллохон (1969)
У кишининг ўғиллари Шаҳзодхон (1996)
Бу маълумотлар, қисман баъзи бир манбалардан, қисман халқ орасидаги
ривоятлардан олинган бўлиб, ўша давр тасдиғидан ўтган (муҳр босилган) шажарага
эга эмас. Шажаранинг Умархон эшонбободан юқорисидаги туғилган йиллари тахминий
қўйилган.
Комментариев нет:
Отправить комментарий