Машҳур ўзбек
шоири, тасаввуф адабиётининг йирик намояндаси. 1644 йилда Самарқанд вилоятидаги
Каттақўрғон шаҳри яқинидаги Минглар қишлоғида туғилган. Ўн ёшларида Бухорога
ўқишга боради, 25 ёшида Бухоро божхонасида божгир бўлиб ишлайди. Кейинроқ Шайх
Наврўз қўлида 12 йил таҳсил олади. 1721 йилда Сурхондарё Вахшиворида вафот
этади ва ўша ерда дафн этилади.
Сўфи
Оллоёрнинг “Маслак ул-муттақийн” (“Тақводорлар маслаги”), “Сабот ул-ожизин”,
“Махзан ул-мутеъин” (“Мутеълар хазинаси”), “Мурод ул-орифин” асарлари мавжуд.
“Баёзи аламкаш”да етмишдан ортиқ шеъри бор. Алломанинг энг машҳур асари
“Саботул-ожизин” бўлиб, Саудия Арабистони, Покистон, Туркия каби мамлакатларда
чоп этилган. Бир неча марта шарҳлар ёзилган. Асар дастлаб форс-тожик тилида
ёзилган. Кейинчалик Сўфи Оллоёрнинг ўзи уни ўзбек тилига шеърий услубда таржима
қилган. Ҳажми 12.000 байтдан ортиқ “Саботул-ожизин” асарининг тузилиши ҳам
ўзига хос. «Сўфи Аллоҳёр» номи билан ҳам машҳур бўлган ушбу асар 20 аср
бошларигача Ўрта Осиё мадрасаларида ўқитиб келинган.
“Маслакул-муттақийн” асари нақшбандия тариқати мужадиддия қўли (тармоғи)нинг назарий манбаси ҳисобланади. Унда сулук одоби, мурид ва муршид муносабатлари янгича талқинда баён қилинган.
“Маслакул-муттақийн” асари нақшбандия тариқати мужадиддия қўли (тармоғи)нинг назарий манбаси ҳисобланади. Унда сулук одоби, мурид ва муршид муносабатлари янгича талқинда баён қилинган.
ҒАЗАЛЛАР
* * *
Дил — ғамин, хотир —
хазин,толеъ – қаро,пешона – шўр,
Қўл – қуруғ, матлаб – узоқ,душман – яқин,жонона – дур*.
Қўл – қуруғ, матлаб – узоқ,душман – яқин,жонона – дур*.
Ёр – толиб, ишқи — ғолиб,хасб
– монеъ,сабр – оз,
Даҳр – пуркулфат, жафо – кўб,лутф – кам,раҳмат – вўфур.
Даҳр – пуркулфат, жафо – кўб,лутф – кам,раҳмат – вўфур.
Зод – ақал,сенсиз –
касал,ҳажми ҳаво – тавли амал,
Юз — таалуқ, минг — илал, ғам – бениҳоят,ғусса — зўр.
Юз — таалуқ, минг — илал, ғам – бениҳоят,ғусса — зўр.
Ич – тугун, ҳолат –
забун,ҳосил – ҳавас,савдо – жабун,
Йўл узун, аъдо – фузун,этмак – гумон,кетмак – зарур.
Йўл узун, аъдо – фузун,этмак – гумон,кетмак – зарур.
Умр – густу пеша суст, хавф –
Ҳотам,ғам – нўхуст,
Эл – кучук, юк – нодуруст,водий – хатар,аз ман футур.
Эл – кучук, юк – нодуруст,водий – хатар,аз ман футур.
Феъл — чаб,ғафлат – ажаб,ғусса
– маишат,ғам – тараб,
Тил – сучук, сар – мунқалиб,зоҳир – вараъ,ботин – фужур.
Тил – сучук, сар – мунқалиб,зоҳир – вараъ,ботин – фужур.
Чашм – тар, рухсора – зар,
хуни жигар – оҳи саҳар,
Кош,бул фан бирла,Оллоёр музтар бўлса кўр.
Кош,бул фан бирла,Оллоёр музтар бўлса кўр.
* * *
Жон агар ҳамсуҳбати
тандур,жаҳонда ғам ема,
Бул азиз меҳмон боринда ғуссаи олам ема.
Бул азиз меҳмон боринда ғуссаи олам ема.
Бир қаришлик йўлга кирсанг,
қўйма бейўлдош қадам,
Бир мавиз* оллингда ҳозир бўлса, беҳамдам ема,
Бир мавиз* оллингда ҳозир бўлса, беҳамдам ема,
Икки кунлик лаззати дунёйи
бепоён учун
Фикр этиб ғам туъмасини,эй бани Одам,ема,
Фикр этиб ғам туъмасини,эй бани Одам,ема,
Тангдаст ўлдум деб,Оллоёр,кўб
фикр этмағил,
Юз надомат бирла оламдин кетарсан, ғам ема.
Юз надомат бирла оламдин кетарсан, ғам ема.
*Мавиз — майиз
* * *
Эй,хуш ул умреки,ўтса бир неча
шайдо билан,
Танлари халқ ичра бўлса, диллари мавло билан.
Танлари халқ ичра бўлса, диллари мавло билан.
Бағри бийрон,кўзлари гирён
ёронларни қўюб,
Ҳайф ўшал умреки, ўтса бизнидек расво билан.
Ҳайф ўшал умреки, ўтса бизнидек расво билан.
Жон фидойи ул биродарким,бу
дунё мулкидин
Кўрмаса бир пул юзини, ўтса истиғно билан.
Кўрмаса бир пул юзини, ўтса истиғно билан.
Аждаҳо бирлан тўқуш қилғон
кишини эр деманг,
Эр ўшал эрдурки,турса бандалик тамғо билан.
Эр ўшал эрдурки,турса бандалик тамғо билан.
Токи,Оллоёр,истарсан тириклик
иззатин,
Қоч ўшал тандинки,фикри бўлмаса тангло билан.
Қоч ўшал тандинки,фикри бўлмаса тангло билан.
* * *
Ҳожатим улдур,худоё,по ишим
бош айласанг,
Мунда тавфиқ,онда имонимни йўлдош айласанг.
Мунда тавфиқ,онда имонимни йўлдош айласанг.
Илкима берсанг асойи ҳиммат,
оғзима сано,
Кўнглума ишқ оташин солсанг, кўзум ёш айласанг.
Кўнглума ишқ оташин солсанг, кўзум ёш айласанг.
Бор умидим: гарди исёнимни
ювғай оби афв,
В-арна* йўқдур чораси қора тош айласанг.
В-арна* йўқдур чораси қора тош айласанг.
Чеҳраи журмимни ёпғил пардаи
исмат билан,
Онда мушкулдур гуноҳим халқ аро фош айласанг.
Онда мушкулдур гуноҳим халқ аро фош айласанг.
Гарчи Оллоёр эрур ноқобилу номустақим,
Лутф этиб бир муршиди комилға йўлдош айласанг.
Лутф этиб бир муршиди комилға йўлдош айласанг.
*В-арна — агар
* * *
Тешти кўксум,эзди бағрим доғи
ҳижроним мани,
Бу оламда мунча ғамда чиқмаган жоним мани.
Бу оламда мунча ғамда чиқмаган жоним мани.
Дилда сабрим,юзда шармим,бошда
ҳушим қолмади,
Кўзда ёшим,рангда қоним,танда дармоним мани.
Кўзда ёшим,рангда қоним,танда дармоним мани.
Дардга тўлсам,ғамда
сўлсам,телба бўлсам ишқида,
Ҳасратида мундоғ ўлсам,йўқдур армоним мани.
Ҳасратида мундоғ ўлсам,йўқдур армоним мани.
Ҳолатим бад,ҳасратим
беҳад,фиғоним беъадад,
Қил мадад мандек йиқилғон қулга султоним мани.
Қил мадад мандек йиқилғон қулга султоним мани.
Ғуссаи дил,қиссаи мушкулға
қолдим ою йил,
Обу гил ичра хижил қолғон тану жоним мани.
Обу гил ичра хижил қолғон тану жоним мани.
Айтур Оллоёр йиғлаб зори ҳаф
лайлу наҳор,
Тийри ишқи ёр тўкса кошки қоним мани.
Тийри ишқи ёр тўкса кошки қоним мани.
Комментариев нет:
Отправить комментарий