Маълумки,
қадимги Бақтриянинг ҳудудий жойлашуви ва
географик чегаралари ҳақидаги масала XIX асрдан
бошлаб муҳим илмий муаммо сифатида ўрганиб келинмоқда.
1877 йили австралиялик шарқшунос В.Томашек
биринчилардан бўлиб Бақтра сатрап (ҳоким)лигининг Оксдан шимолга ёйилганлиги хақидаги ғояни илгари сурган эди.
Бу ғояни археология
маълумотларига асосланган М.М.Дьяконов
ривожлантирди ва «Шимолий Бақтрия»
тушунчасини илмий муомалага киритди. Шу
даврдан бошлаб бу атама шимолдан Ҳисор тоғ тизмаси, ғарбдан Кўҳитанг тизмаси, жанубдан Амударё, шарқдан Помир тизмалари билан чегараланувч^ кенг
географик ҳудудни англатадиган бўлди. Лекин
бир қатор олимлар бу фикрга қўшилмайдилар.
Улар ёзма манбаларга таянган ҳолда юқорида кўрсатилган ҳудуд Сўғдиёнага қарашли бўлган ва Бақтриянинг шимолий чегараси Амударё Окс орқали ўтган деб ҳисоблайдилар. Америкалик олим Р. Фрайнинг фикрига кўра, Бақтр шаҳри кенг қамровли ўлканинг маданий маркази бўлиб, уни шимолдан, шарқцан ва жанубдан
тоғлар ўраб турган. Унинг ерларини суғорувчи
Амударё уни икки қисмга: жанубийСурхондарё вилояти, шимолийЖанубий Туркистон (Шимолий Афғонистон)га ажратиб турган.
Мутахассислар томонидан Шимолий Бақтрия ҳудудида жойлашганлиги тахмин қилинаётган Габаза ва Паретака
вилоятларининг географик ўрни масаласи ҳам кўриб
чиқилди. Маълумки, Курций Руфнинг «Искандар тарихи» ва Аррианнинг (95 175) «Искандар юришлари»
асарларидаги хабарларида Шимолий Бақтрия ва Сўғдиёнада
жойлашган вилоятлар, қалъалар ва шаҳарлар
хусусида қимматли маълумотлар мавжуд. Унинг маълумотларига кўра, Искандар юришларининг учинчи ойида қўшин билан қишлик қароргоҳидан чиққан ва
Габаза вилояти сари юриш қилган.
Искандарнинг Марказий Осиё
жанубий вилоятларига юришининг иккинчи босқичи
мил. авв. 327 йилнинг баҳорида бошланган бўлиб, асосан «паретаклар
мамлакати» орқали ўтганлиги айтилади. Ушбу вилоятнинг жойлашган ўрни хусусида олимлар турлича фикр билдирадилар. Масалан,
В.Томашекиинг фикрига кўра, Паретака
вилояти Бадахшон ҳудудида жойлашган ва у тоғли мамлакат бўлган.
В.В.Григорьевнинг тахминича, Паретака
атамаси «тоғли мамлакат» маъносини англатиб, у Сурхондарё, Сурхон ва Кофирниҳон воҳаларида, яъни Ҳисор ўлкасининг ўрта ва шимолий қисмида жойлашган.
И.Маркварт Паретакани «дарё ювиб турувчи
вилоят» деб атайди ва унинг ҳозирги Сурхондарё вилояти ва Тожикистон ҳудудида
жойлашганини маълум қилади.
Бақтр давлати кенг бепоён ўлка
бўлиб, жанубда Ҳиндиқуш (Парапамис), шимолда
Сўғдиёна, ғарбда Марғиёнагача (Мурғоб воҳаси)
бўлган ҳудудлардан иборат бўлган. Машҳур
тарихий манба «Авесто»да бу ўлканинг беқиёс юрт
эканлиги таърифланади ва Бахди (Бақтрия)
байрокдари доимо баланд ҳилпираб турадиган, яъни
шоншавкат ўлкаси сифатида тилга олинади. Бақтриянинг таркибий қисми бўлмиш ҳозирги
Сурхон воҳаси ҳудуди Окснинг ўнг сохилида
жойлашган ниҳоятда равнақ топган йирик шаҳарларға эга бўлиб, улар савдосотиқ ривожланган иқтисодийсиёсий ва маданий
марказлар сифатида машҳур эди. Бақтрияни йирик сулолалар бошқаради, унинг
сиёсий кучи чексиз, ҳарбий қудрати шу
даражада даҳшатли эдики, ҳатто у йирик
давлатларни ҳам қўрқувга солиб турган. Юнон тарихчиси Ктесийнинг ёзишича,
Оссурия (Герадотнинг айтишича, эронийлар
Сурияни шу номда юритишган) подшоси Нин Бақтрияга
қарши 1 млн. 700 минг пиёда, 210 мингдан кўпроқ отлиқ аскар, 10 мингдан ортиқ жанғ аравалари билан бостириб келиб, бутун шаҳар ва қишлоқларни талаб, кўплаб олтинкумушлар ва
қулларни олиб кетган. Муаррих Помпей Трог қадимги манбаларни кўздан кечирган ҳолда
ёзишича, Ниннинг Бақгрияга кдлган босқинчшшк юриши
даврида «... Бақгр подшоси Зардушт (Зароастр)
бўлган» экан. Академик А. Асқаровнинг таъкидича: «Ктесий ҳикояларининг
асо сида қандайдир тарихий ҳақиқат борлигига
ишониш қийин эмас. Масалан, Бақтрия
билан Оссурия ўртасида иқтисодий алоқалар бўлганига шубҳа йўқ, чунки Бақтриядан ўз даврида Оссурияга икки ўркачли
туялар қатнаган, бу туяларда Бақтрия
лазурати оқиб борган. Булар ҳақида Саргон II даври (мил. авв. VIII аср)га
оид манбаларда хабарлар берилади».
А. Асқаров давом этиб ёзади:
«Мил. авв. VIII-VII асрларда бир бутун йирик маданият маркази сифатида шаклланган
юртлардан бири Бақтриядир. Унинг ҳудудини
Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти, Жанубиғарбий Тожикистон ерлари, Шимолий Афтонистон (ва Шарқий Туркманистон Б.М.) ташкил этади. Бу юртда мил. авв. VIIIVII асрларда «қадимги Бақтрия подшолиги» ташкил топди. Ўзбекистон ҳудудидаги энг
қадимги шаҳар шу юртда шаюшанди. Бу
юрт зардуштийлик динининг илк
маконидир. Унинг ҳукмдори Кави Виштаспа
эса Заратуштра диний ислоҳотини биринчилар қаторида қабул қилиб, уни давлат дини деб эълон қилган».
Искандар истилоси. Эрон аҳамонийларига қарашли кўагина ҳудудларни
эгаллаган Искандар мил. авв. 329 йилда ўзининг
азалий душмани Доро III ни ўлдиртирган Бақгрия
сатрапи Бессдан «қасос» олиш баҳонасида Аракс
(Амударё)дан кечиб ўтиб ҳозирги Сурхондарё ҳудудларига бостириб киради.
Искандар истилоси арафасида Бақтрия
сатраплиги сиёсий, иқтисодий ва маданий жиҳатдан анча ривожланган ўлкалардан
бири ҳисобланарди. Курций Руфнинг таъкидига асосланиб Бақтриядан Окс дарёси кечувигача бўлган масофани
400 стадий (75 км )
деб ҳисобласак, Искандар аскарлари
Термиз ва Келиф шаҳарлари оралиғидағи кечувдан ўтганлиги маълум бўлади. Ушбу кечув жойи Термиздан ғарбда жойлашган Шўроб ва Чўчқагузар кечуви
бўлган. Бу пайтда Бесс ва унинг ҳамроҳлари Наутакага чекинган эди. Искандар ҳужумига дучор бўлган илк маконлардан
бири ҳозирги Шеробод тумани ҳудудида
жойлашган Таллашқонтепа ўрнидаги Бранхийлар шаҳарчаси хисобланади. Искандарни
Наутакага олиб борадиган асосий йўл ҳам
айнан Шеробод воҳасидан ўтган бўлиб,
бу йўл сув манбалари, озиқовқат маҳсулотларига бой маконлари билан
қадимдан машҳур эди. Шеробод воҳасида қадимий
деҳқонларнинг қишлокдари мил. авв.
XVII-XV асрлардаёқ пайдо бўлиб, шунинг учун ҳам ушбу воҳада кўплаб қўрғонлар
жойлашган. Шеробод воҳасини кесиб
ўтиб Сўғдиёнага элтувчи бу йўл
македонлар учун жуда қулай бўлган.
Таллашқонтепада олиб борилган
археологик қазиш ишлари натижасида академик Э.В. Ртвеладзе бу тепада бир пайтлар бино бўлган шаҳарни юнон бранхийлари номи билан боғлайди. Юнон бранхийлари бу заминга Искандар Зулқарнайн (356323) юришларидан 150 йил бурун
келиб қолганлар. Бу воқеалар аҳамонийлар шоҳи Ксеркснинг
Юнонга юриши пайтида, яъни мил. авв. 480
йилда рўй беради. Кичик Осиё ҳудудида жойлашган Милет шаҳрида Бранх
исмли нуфузли коҳин авлодлари бунёд этган
Аполлон худоси шарафига қурилган машҳур ибодатхона бўлиб, ЭронЮнон уруши
вақтида шаҳар аҳолисининг беҳуда қирилиб
кетишини истамаган коҳинлар форс шоҳи Ксерксга ибодатхона хазинасини топширадилар. Кейинчалик бранхийлар юнон халқининг ғазабидан қўрқиб, интиқомдан чўчиб, енгилган форслар билан Эронга қочишга мажбур бўладилар, чунки ибодатхона хазинаси муқаддас саналиб,
у дахлсиз ҳисобланган. Манбаларнинг
ғувоҳлигича, милетликларни шоҳ Ксеркс гононлар сира етиб боролмайдиган шарқ томондаги вилоятлардан бирига кўчириб
юборади. Курций Руфнинг айтишича, бранхийлар Амударёнинг
нариги томонидаги ерларда кичик бир шаҳарчага асос солганлар. Орадан 150
йил ўтган бўлса ҳамки, бранхийлар, маҳаллий
халқ анъаналар қабул қилган бўлсаларда, ўзларининг урфодатлари, расмрусумларини ҳали эсдан чиқармаган эдилар.
Искандар Оксдан кечиб ўтади. Бу
кечув жойи, Э.В. Ртвеладзе ва А. Сагдуллаевлар фикрича, Шўроб қўрғони (Туркондарё, яъни Шерободдарёнинг давоми
қорасувнинг Амударёга қуйилиш жойи) орқали содир бўлган, сабаби Бақтра (Балх)дан дарёнинг ўнг соҳилида жойлашган
Шўроб қўрғони (Парадагви)гача бўлған масофа 70 км , Калифгача бўлган
масофа 90 км
ни ташкил этади. қолаверса, Калифдан
Наутака (гоҳо Ксениппа, қдрши)га бориш қийин, чунки у ерлар чўл минтақасига киради, Искандар эса ўз қўшинини зинҳор муқаррар ўлим чангалига ташламас эди. Демак, Бессни таъқиб этган Искандарнинг Окс (Амударё)дан ўтган жойи ҳар қалай Шўробқўрғон бўлганлиги ҳақиқатга яқин туради. қолаверса, манбаларнинг ғувоҳдигича,
Бесс ўз ҳамрохлари Спитамен ва бошқалар билан Термиз орқали Оксдан ўтади ҳамда кўприк вазифасини ўтовчи ягона
кемани ёндириб кетади. Бундан ташқари Туркондарё
(Шерободдарё) соҳили бўйлаб қаршига бориш
ва Мароқандга юриш анча қулай бўлиб, аҳоли худди шу воҳаларда яшар эди,
бу эса озиқовқат муаммолари ва емҳашак учун жуда муҳим эди. қадимий ипак йўли ҳам
худди шу ҳудуддан ўтганлиги тахмин этилади.
Искандарнинг Шимолий Бақтрия
ерларига ҳужуми даврида бу ерда Кучуктепа,
Бешқўтон, Таллашқон, Жондавлат, Бандихон,
Бўйрачи, қизилча ва бошқа кўплаб мустаҳкам
қалъалар ва уйқўрғонлар бўлган. Сурхон воҳасининг
маркази қизилтепа бўлган, аҳоли суғорма зироаткорлик
хўжалиги билан шуғулланган. Юқорида номлари зикр
қилинган археологик манзилгоҳларда олиб
борилган қазиш ишлари жараёнида кўплаб миқцорда
сопол идишлар, бронза ва темирдан ясалган уруш ва меҳнат қуроллари, урчуқ
тошлар, игна ва зебзийнат буюмларининг топилиши бу даврда қурилиш, ҳунармандчиликнинг темирчилик, кулолчилик, тўқувчилик, тикувчилик ва заргарлик соҳалари жиддий тараққий этганлигини билдиради. Искандарнинг ҳарбий юришлари тўғрисида қалам тебратган Курций
Руф Бақгрия ҳақида маълумот бериб, «Бақтриянинг табиати бой ва турлитумандир. Баъзи жойларда кўпданкўп дарахтзорлар, ток новдаси ширин ва сероб мева ҳосил қилади, унумдор ерларни кўп сонли булоқдарёлар
суғорадилар, ҳосилдор тупроғида буғдой экилади,
бошқа ерлар ўтлоқ учун қолдирилади», деб ёзади Квинт Курций Руф. Шимолиғарбий
Бақтриядаги икки вилоят Паретака ва Бубакенани тилга олған. Ушбу
вилоятлардан бири Паретакага Шеробод воҳаси ва унга туташ тоғолди ҳудудлари киради, Бубакенага эса Боботоғнинг ҳар
иккала ҳудудлари, яъни кун чиқиш ва кун ботиш томонлари ҳам кирган.
Искандар Паретакадаги қўзғолонни
бостириш учун Кратер исмли саркардаси бошлиқ
қушинни қоддириб, ўзи Амударёдан ўтиб, Зариаспага
(Балхнинг иккинчи бир номи) йўл олади. Паретакада кўтарилган қўзғолонга Катан ва Австан исмли жангчилар бошчилик қилишган. Икки ўртада
кечган шафқатсиз жанг жараёнида Катан ва бир ярим минг бақтриялик қўзғолончилар ҳалок бўлади, Австан эса асирга олинади. Юнонларнинг Паретакадаги айнан мана шу жангги Бақтрия тупроғидаги охирги жанглардан бири эди.
Искандарнинг истилоси даврида воҳа аҳолиси жуда катта йўқотишни бошидан кечиради. Хусусан, вилоятдаги Бақтрия маданиятиға оид бўлган 36 та
ёдгорликнинг 33 таси вайрон қилинади. Шаҳар ва қишлоқяар вайрон бўлиб, илғари аҳоли гавжум яшаган
Музрабод, Шеробод, Бандихон ва Миршоди воҳаларини одамлар ташлаб кетиб, бошқа жойларни макон тутади. Юнонлар
билан бўлган жангда жуда кўплаб аҳоли қирилиб кетади. Хўжалик қаёти анча издан чиқади, қадимги Бақтрия даврига оид бўлган бой
маданият инқирозга юз тутади.
Искандар вафотидан кейин Бақтрия
ерлари Салавкийлар давлати таркибига киради. Салавкийлар сулоласининг асосчиси Салавка I Никатор мил. авв. 311 302
йиллар оралиғида бақтрияликлар устидан ҳам ўз ҳукмронлигини
ўрнатади. Салавкийлар давлатида шарқий
сатраиликлардан бири саналган Бақтриянинг ҳам ўрни жуда катта бўлган. Салавкийлар даврида Искандар истилоси пайтида вайрон бўлган шаҳар ва қишлоьутр
қайта тикланади, хўжалик изга тушиб, савдо жонланади.
Айнан шу даврда эллин маданияти билан маҳаллий
маданиятнинг ўзаро аралашуви содир бўлади. Бақтрияда юнон ёзуви тарқалади. Янгиянги қароргоҳлар вужудга
келади, савдо ривожланиши билан юнон тангалари
ва юнон оғирлик ўлчови бирликлари тарқала
бошлайди.
Хусусан, бу давр меъморчллиги ва шаҳарсозлигида
ҳам эллин анъаналарининг кенг миқёсда ёйилиши
қузатилади. Кўпгина тарихчилар шу пайтгача
Термиз шаҳрининг шаклланиши борасида ҳам
эллин маданиятининг таъсири мавжуд деб ҳисоблайдилар. Жумладан, Ҳофизи Абрў Термизга Искандар асос солган деса, айрим тарихчилар Термизнинг шаклланишини
ЮнонБақтрия подшоси Демитрийнинг номи билан боғлайдилар. Бу иккала фикр ҳам изоҳга
муҳтож бўлиб, Термиз шаҳрининг
шаклланиши жуда қадимга бориб тақалади.
Термиз шахри бронза ва темир даврларида Шимолий Бақтрияда шаклланган Жарқўтон, Таллашқон, Жондавлат,
қизилча ва шунга ўхшаш шаҳар ва қўрғоиларнинг
тадрижий давоми бўлиб, унинг шаклланишида
Шимолий Бақтрия урбанизация жараёнининғ
таъсири катта бўлган. Демак, Термизнинг шаклланиш жараёни ЮнонМакедон истилосидан олдинги даврларга бориб тақалади.
Демак, Ипак йўлининг шоҳ бекатида
жойлашган Термиз шаҳрининг мил. авв. VIV асрларгача ривожланган шаҳар бўлганига шубҳа йўқ.
Искандар Зулқарнайн Термиз шаҳрини
таянч қалъа сифатида мустаҳкамлаб, унга «Окс
бўйи Александрияси» номини берганлиғи инглиз олими В. Тарн асарларида
қайд этилган. Искандар дарё бўйидаги бу манзилғоҳни
маҳаллий халқ ғалаёнларидан сақлаш учун муҳим ҳарбий истеҳком шаҳарга айлантириш режаси билан уни қайта қурдиради.
Уруш оқибатида харобага айланган шаҳар қайта таъмирланиб такрор тиклангач, унга
«Окс Искандарияси» деб ном қўядилар. Искандар Зулқарнайн
юришигача ҳам дарё соҳилида шаҳар мавжуд
бўлган, унда одамлар яшаган. Буни исботловчи янга бир топилма яқинда Эски Термиз ҳудудида қайд қилинди, ушбу манзилгоҳ ҳам мил. авв. ғ минг йилликнинг ўрталарига тааллуқлидир. Бироқ Искандар вафотидан
сўнгги тахт талашишлар Термизнинг ижтимоий ҳаётага салбий таъсир кўрсатиб шаҳарда
бирмунча вақт тараққиётнинг сустлашгани ҳақида
археологик ва ёзма манбалар хабар
беради. Шунинг учун бўлса керак А.
Томашек Термизнинг энг биринчи номлари сифатида Антиохия, Тармита
номларини келтиради. Гарчи бу фикр тўлиқ
исботланган бўлмасада, Термизнинг Антиохия
деб номланиши тарихий ҳақиқат бўлиб, буни биз қоратепа ёдгорлигидан топилган сопол идиш парчасида мазкур номнинг
учрашида ҳам кўришимиз мумкин. Боиси
мил. авв. II асрда ҳукмронлик қилган шоҳ Антиох харобага айланган шаҳарни
қайтадан тиклайди ва уни ўз номи билан
«Окс Антиохияси» деб юрита бошлайди.
Термиз шахри тарихини ўрганишда
Салавкийлар ва Юнон-Бақтрия шоҳларининг номидан
зарб қилинган тангалар алоҳида ўрин эгаллади.
Бу топилмалар мил. авв. IIIII асрлардаёқ Термизнинг
каттагина шаҳар бўлганлигидан далолат беради, шаҳар тахминан 10 гектар майдонни ишғол этган. Археологик изланишлар туфайли Термиз харобаларидан мил. авв. IV III асрларга оид маданий хаммом топилди. Зикр этилган асрларда шаҳарнинг анча
тез суръатлар билан ривожланганлигини тахмин этиш мумкин бўлади.
Археологик изланишлар натижасида Термизнинг
мил. авв. III-II асрларга оид моддий маданиятини ёритувчи турли топилмалар қайд этилди. Фил суягидан ясалган турли нарсалар, аёл маъбуданинг ҳайкалчаси, най бўлаги топилмалари шаҳарда кулолчилик тараққий қилганлигидан далолат беради.
Кушон давлатининг
асосий бешикларидан бири ҳисобланган Сурхон воҳаси бу даврга оид Эски Термиз,
Холчаён, Далварзинтепа, Айритом, Кампиртепа, Зартепа каби шаҳарлари, Қоратепа,
Фаёзтепа сингари буддавийлик ибодатхоналари билан қадимги дунё тарихи ва
маданиятида муҳим ўрин тутади. Бу шаҳарлар ва буддавийлик ибодатхоналаридан
топилган деворий суратлар, қадимги ёзувлар, ҳайкалтарошлик, ҳунармандчилик,
заргарлик намуналари билан жаҳон
санъатида муносиб ўрин эгаллаган. Бу ҳудуд аҳолисига қадимдан ва айниқса, Кушон
подшолиги даврида диний бағрикенглик хос бўлган.
Комментариев нет:
Отправить комментарий