среда, 18 мая 2016 г.

Искандар истилоси


 Эрон аҳамонийларига қарашли кўагина ҳудудларни эгаллаган Искандар мил. авв. 329 йилда ўзининг азалий душмани Доро III ни ўлдиртирган Бақгрия сатрапи Бессдан «қасос» олиш баҳонасида Аракс (Амударё)дан кечиб ўтиб ҳозирги Сурхондарё ҳудудларига бостириб киради. Искандар истилоси арафасида Бақтрия сатраплиги сиёсий, иқтисодий ва маданий жиҳатдан анча ривожланган ўлкалардан бири ҳисобланарди.

Курций Руфнинг таъкидига асосланиб Бақтриядан Окс дарёси кечувигача бўлган масофани 400 стадий (75 км) деб ҳисобласак, Искандар аскарлари Термиз ва Келиф шаҳарлари оралиғидағи кечувдан ўтганлиги маълум бўлади. Ушбу кечув жойи Термиздан ғарбда жойлашган Шўроб ва Чўчқагузар кечуви бўлган. Бу пайтда Бесс ва унинг ҳамроҳлари Наутакага чекинган эди. Искандар ҳужумига дучор бўлган илк маконлардан бири ҳозирги Шеробод тумани ҳудудида жойлашган Таллашқонтепа ўрнидаги Бранхийлар шаҳарчаси хисобланади. Искандарни Наутакага олибборадиган асосий йўл ҳам айнан Шеробод воҳасидан ўтган бўлиб, бу йўл сув манбалари, озиқовқат маҳсулотларига бой маконлари билан қадимдан машҳур эди.Шеробод воҳасида қадимий деҳқонларнинг қишлокдари мил. авв. XVII-XV асрлардаёқ пайдо бўлиб, шунинг учун ҳам ушбу воҳада кўплаб қўрғонлар жойлашган. Шеробод воҳасини кесиб ўтиб Сўғдиёнага элтувчи бу йўл македонлар учун жуда қулай бўлган.Таллашқонтепада олиб борилган археологик қазишишлари натижасида академик Э.В. Ртвеладзе бу тепадабир пайтлар бино бўлган шаҳарни юнон бранхийлариноми билан боғлайди. Юнон бранхийлари бу замингаИскандар Зулқарнайн (356323) юришларидан 150 йилбурун келиб қолганлар. Бу воқеалар аҳамонийлар шоҳиКсеркснинг Юнонга юриши пайтида, яъни мил. авв. 480 йилда рўй беради. Кичик Осиё ҳудудида жойлашган Милет шаҳрида Бранх исмли нуфузли коҳин авлодлари бунёд этган Аполлон худоси шарафига қурилган машҳур ибодатхона бўлиб, ЭронЮнон уруши вақтида шаҳар аҳолисининг беҳуда қирилиб кетишини истамаган коҳинлар форс шоҳи Ксерксга ибодатхона хазинасини топширадилар. Кейинчалик бранхийлар юнон халқининг ғазабидан қўрқиб, интиқомдан чўчиб, енгилган форслар билан Эронга қочишга мажбур бўладилар, чунки ибодатхона хазинаси муқаддас саналиб, у дахлсиз ҳисобланган. Манбаларнинг ғувоҳлигича, милетликларни шоҳ Ксеркс гононлар сира етиб боролмайдиган шарқ томондаги вилоятлардан бирига кўчириб юборади. Курций Руфнинг айтишича, бранхийлар Амударёнинг нариги томонидаги ерларда кичик бир шаҳарчага асос солганлар. Орадан 150 йил ўтган бўлса ҳамки, бранхийлар, маҳаллий халқ анъаналар қабул қилган бўлсаларда, ўзларининг урфодатлари, расмрусумларини ҳали эсдан чиқармаган эдилар.Искандар Оксдан кечиб ўтади. Бу кечув жойи, Э.В. Ртвеладзе ва А. Сагдуллаевлар фикрича, Шўроб қўрғони (Туркондарё, яъни Шерободдарёнинг давоми қорасувнинг Амударёга қуйилиш жойи) орқали содирбўлган, сабаби Бақтра (Балх)дан дарёнинг ўнг соҳилида жойлашган Шўроб қўрғони (Парадагви)гача бўлғанмасофа 70 км, Калифгача бўлган масофа 90 км ниташкил этади. қолаверса, Калифдан Наутака (гоҳо Ксениппа, қдрши)га бориш қийин, чунки у ерлар чўлминтақасига киради, Искандар эса ўз қўшинини зинҳор муқаррар ўлим чангалига ташламас эди. Демак, Бессни таъқиб этган Искандарнинг Окс (Амударё)дан ўтган жойи ҳар қалай Шўробқўрғон бўлганлиги ҳақиқатга яқин туради. қолаверса, манбаларнинг ғувоҳдигича, Бесс ўз ҳамрохлари Спитамен ва бошқалар билан Термиз орқали Оксдан ўтади ҳамда кўприк вазифасини ўтовчи ягона кемани ёндириб кетади. Бундан ташқари Туркондарё (Шерободдарё) соҳили бўйлаб қаршига бориш ва Мароқандга юриш анча қулай бўлиб, аҳоли худди шу воҳаларда яшар эди, бу эса озиқовқат муаммолари ва емҳашак учун жуда муҳим эди. қадимий ипак йўли ҳам худди шу ҳудуддан ўтганлиги тахмин этилади.Искандарнинг Шимолий Бақтрия ерларига ҳужумидаврида бу ерда Кучуктепа, Бешқўтон, Таллашқон,Жондавлат, Бандихон, Бўйрачи, қизилча ва бошқа кўплаб мустаҳкам қалъалар ва уйқўрғонлар бўлган. Сурхон воҳасининг маркази қизилтепа бўлган, аҳоли суғорма зироаткорлик хўжалиги билан шуғулланган. Юқорида номлари зикр қилинган археологик манзилгоҳларда олиб борилган қазиш ишлари жараёнида кўплаб миқцорда сопол идишлар, бронза ва темирдан ясалган уруш ва меҳнат қуроллари, урчуқ тошлар, игна ва зебзийнат буюмларининг топилиши бу даврда қурилиш, ҳунармандчиликнинг темирчилик, кулолчилик,тўқувчилик, тикувчилик ва заргарлик соҳалари жиддий тараққий этганлигини билдиради. Искандарнинг ҳарбий юришлари тўғрисида қалам тебратган Курций Руф Бақгрия ҳақида маълумот бериб, «Бақтриянинг табиати бой ва турлитумандир. Баъзи жойларда кўпданкўп дарахтзорлар, ток новдаси ширин ва сероб мева ҳосил қилади, унумдор ерларни кўп сонли булоқдарёлар суғорадилар, ҳосилдор тупроғида буғдой экилади, бошқа ерлар ўтлоқ учун қолдирилади», деб ёзади Квинт Курций Руф. Шимолиғарбий Бақтриядаги икки вилоят  Паретака ва Бубакенани тилга олған. Ушбу вилоятлардан бири Паретакага Шеробод воҳаси ва унга туташ тоғолди ҳудудлари киради, Бубакенага эса Боботоғнинг ҳар иккала ҳудудлари, яъни кун чиқиш ва кун ботиш томонлари ҳам кирган.Искандар Паретакадаги қўзғолонни бостириш учунКратер исмли саркардаси бошлиқ қушинни қоддириб, ўзи Амударёдан ўтиб, Зариаспага (Балхнинг иккинчи бир номи) йўл олади. Паретакада кўтарилган қўзғолонга Катан ва Австан исмли жангчилар бошчилик қилишган. Икки ўртада кечган шафқатсиз жанг жараёнида Катан ва бир ярим минг бақтриялик қўзғолончилар ҳалок бўлади, Австан эса асирга олинади. Юнонларнинг Паретакадаги айнан мана шу жангги Бақтрия тупроғидаги охирги жанглардан бири эди.Искандарнинг истилоси даврида воҳа аҳолиси жудакатта йўқотишни бошидан кечиради. Хусусан, вилоятдаги Бақтрия маданиятиға оид бўлган 36 та ёдгорликнинг 33 таси вайрон қилинади. Шаҳар ва қишлоқяар вайрон бўлиб, илғари аҳоли гавжум яшаган Музрабод, Шеробод, Бандихон ва Миршоди воҳаларини одамлар ташлаб кетиб, бошқа жойларни макон тутади. Юнонлар билан бўлган жангда жуда кўплаб аҳоли қирилиб кетади.  Хўжалик қаёти анча издан чиқади,  қадимги Бақтрия даврига оид бўлган бой маданият инқирозга юз тутади.Искандар вафотидан кейин Бақтрия ерлари Салавкийлар давлати таркибига киради. Салавкийлар сулоласининг асосчиси Салавка I Никатор мил. авв. 311302 йиллар оралиғида бақтрияликлар устидан ҳам ўзҳукмронлигини ўрнатади. Салавкийлар давлатида шарқий сатраиликлардан бири саналган Бақтриянинг ҳам ўрни жуда катта бўлган. Салавкийлар даврида Искандар истилоси пайтида вайрон бўлган шаҳар ва қишлоьутр қайта тикланади, хўжалик изга тушиб, савдожонланади. Айнан шу даврда эллин маданияти биланмаҳаллий маданиятнинг ўзаро аралашуви содир бўлади.Бақтрияда юнон ёзуви тарқалади. Янгиянги қароргоҳлар вужудга келади, савдо ривожланиши билан юнонтангалари ва юнон оғирлик ўлчови бирликлари тарқала бошлайди. Хусусан, бу давр меъморчллиги ва шаҳарсозлигидаҳам эллин анъаналарининг кенг миқёсда ёйилиши қузатилади. Кўпгина тарихчилар шу пайтгача Термиз шаҳрининг шаклланиши борасида ҳам эллин маданиятининг таъсири мавжуд деб ҳисоблайдилар. Жумладан,Ҳофизи Абрў Термизга Искандар асос солган деса, айрим тарихчилар Термизнинг шаклланишини ЮнонБақтрия подшоси Демитрийнинг номи билан боғлайдилар. Бу иккала фикр ҳам изоҳга муҳтож бўлиб, Термиз шаҳрининг шаклланиши жуда қадимга бориб тақалади. Термиз шахри бронза ва темир даврларида Шимолий Бақтрияда шаклланган Жарқўтон, Таллашқон, Жондавлат, қизилча ва шунга ўхшаш шаҳар вақўрғоиларнинг тадрижий давоми бўлиб, унинг шаклланишида Шимолий Бақтрия урбанизация жараёнининғ таъсири катта бўлган. Демак, Термизнинг шаклланиш жараёни ЮнонМакедон истилосидан олдинги даврларга бориб тақалади. Демак, Ипак йўлининг шоҳбекатида жойлашган Термиз шаҳрининг мил. авв. VIVасрларгача ривожланган шаҳар бўлганига шубҳа йўқ.Искандар Зулқарнайн Термиз шаҳрини таянч қалъасифатида мустаҳкамлаб, унга «Окс бўйи Александрияси» номини берганлиғи инглиз олими В. Тарн асарларида қайд этилган. Искандар дарё бўйидаги бу манзилғоҳни маҳаллий халқ ғалаёнларидан сақлаш учун муҳим ҳарбий истеҳком шаҳарга айлантириш режаси билан уни қайта қурдиради. Уруш оқибатида харобага айланган шаҳар қайта таъмирланиб такрор тиклангач,унга «Окс Искандарияси» деб ном қўядилар. ИскандарЗулқарнайн юришигача ҳам дарё соҳилида шаҳар мавжуд бўлган, унда одамлар яшаган. Буни исботловчиянга бир топилма яқинда Эски Термиз ҳудудида қайдқилинди, ушбу манзилгоҳ ҳам мил. авв. ғ минг йилликнинг ўрталарига тааллуқлидир. Бироқ Искандар вафотидан сўнгги тахт талашишлар Термизнинг ижтимоий ҳаётага салбий таъсир кўрсатиб шаҳарда бирмунча вақттараққиётнинг сустлашгани ҳақида археологик ва ёзмаманбалар хабар беради. Шунинг учун бўлса керак А. Томашек Термизнинг энг биринчи номлари сифатида Антиохия, Тармита номларини келтиради. Гарчи бу фикр тўлиқ исботланган бўлмасада, Термизнинг Антиохия деб номланиши тарихий ҳақиқат бўлиб, буни биз қоратепа ёдгорлигидан топилган сопол идиш парчасида мазкур номнинг учрашида ҳам кўришимиз мумкин. Боиси мил. авв. II асрда ҳукмронлик қилган шоҳ Антиох харобага айланган шаҳарни қайтадан тиклайди ва уни ўз номи билан «Окс Антиохияси» деб юрита бошлайди.Термиз шахри тарихини ўрганишда Салавкийлар ваЮнон-Бақтрия шоҳларининг номидан зарб қилингантангалар алоҳида ўрин эгаллади. Бу топилмалар мил.авв. IIIII асрлардаёқ Термизнинг каттагина шаҳарбўлганлигидан далолат беради, шаҳар тахминан 10 гектар майдонни ишғол этган. Археологик изланишлартуфайли Термиз харобаларидан мил. авв. IV  III асрларга оид маданий хаммом топилди. Зикр этилган асрларда шаҳарнинг анча тез суръатлар билан ривожланганлигини тахмин этиш мумкин бўлади. Археологик изланишлар натижасида Термизнинг мил. авв. III-II асрларга оид моддий маданиятини ёритувчи турли топилмалар қайд этилди. Фил суягидан ясалган турли нарсалар, аёл маъбуданинг ҳайкалчаси, най бўлаги топилмалари шаҳарда кулолчилик тараққий қилганлигидан далолат беради.
Кушон давлатининг асосий бешикларидан бири ҳисобланган Сурхон воҳаси бу даврга оид Эски Термиз, Холчаён, Далварзинтепа, Айритом, Кампиртепа, Зартепа каби шаҳарлари, Қоратепа, Фаёзтепа сингари буддавийлик ибодатхоналари билан қадимги дунё тарихи ва маданиятида муҳим ўрин тутади. Бу шаҳарлар ва буддавийлик ибодатхоналаридан топилган деворий суратлар, қадимги ёзувлар, ҳайкалтарошлик, ҳунармандчилик, заргарлик намуналари билан  жаҳон санъатида муносиб ўрин эгаллаган. Бу ҳудуд аҳолисига қадимдан ва айниқса, Кушон подшолиги даврида диний бағрикенглик хос бўлган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий