среда, 18 мая 2016 г.

Товка

Товка ёдгорлиги Катта Ўзбек тракти бўйидаги Нондахана мавзесида жойлашган. Ер сатхидан 70 м баландликда қоя устида барпо этилган. 


Илк ўрта асрларда Термиз ва “Темир дарвоза” савдо йўлида божхона вазифасини ўтаган. Бу икки қаватли 70 м баландликда қурилган икки қаватли иншоатга пиллапоясимон узун йўлак орқали чиқилган. Бинонинг юқори қавати икки қишки ва ёзги мавсумларга мўлжалланган қабул заллари ва уларга кириш даҳлиздан, биринчи қаватда эса хўжалик вазифасини ўтаган равоқсимон услубда ёпилган хоналардан иборат бўлган. Товкадаги хоналардан бирида деворий суратлар тасвирланган. Бу деворий суратларда Тохаристон аслзодаларининг гуруҳ - гуруҳ бўлиб ёввойи ҳайвонларни овлаш жараёни акс эттирилган.


Манба:http://arxeologiya.uz/

Комментариев нет:

Отправить комментарий