пятница, 18 марта 2016 г.

Денов беклиги


Археологик топилмалар Дехнав (халқ тилида Денов гоҳо Дейнов) қалъасининг XVI асрга оидлигини, унинг мустаҳкам қўрғондан иборат бўлганини тасдиқлайди.
Деҳи нав (Янги қишлоқ) қалъаси қурилиши жиҳатидан мураккаб меъморлик обидаси ҳисобланади, унинг чор атрофида ҳимоя иншооти сифатида махсус чуқур хандаклар қазилган. қалъанинг диаметри (умумий айланаси) 110 м бўлиб, у қалин деворлар билан ўралган, буларнинг барчасини қалъа қолдиклари ўрнида ўтказилган археологик тадқиқотлар исботлайди. Юқоридагилардан хулоса шуки, Деҳнав XVII-XVIII асрларда Бухоро амирлиги таркибидаги ривожланган шаҳарлар ичида карвон савдосининг марказларидан бири бўлган. Шаҳарда ҳунармандчиликнинг юздан ортиқ тури, айниқса кўнчарм тайёрлаш, этикдўзлик, тўқувчилик, зардўзлик, қандолатчилик, ўйинчоқсозлик ва бошқалар яхши ривожланган эди. Денов Сурхондарё воҳасидаги энг қулай географик ҳудудда жойлашган бўлиб, аҳолиси ўта меҳнаткаш, тупроғи ҳосилдор, иқлими деҳқончилик қилиш учун қулай, булоқлари ва дарёлари сувларга сероб бу минтақа сарҳадлари Ҳисор тоғ қўлтикларигача чўзилган иқтисодий ва стратегик аҳамиятга эга бўлган маскан эди.

Денов XVI-XVII аср ўрталарида Бухоро амирлигининг Ҳисор ҳокимлиги мулки ҳисобланган. Денов Бухоро амирлигининг энг чекка ўлкаси ва беклиги эди. Д.Н. Логофетнинг яна ёзишича: «Денов Ҳисор ўлкасидаги энг йирик шаҳар бўлиб, у астасекин ўз қаддини тиклаб борган. Денов қалъаси қайта тикланмай, баланд деворлар билан тўсилган шаҳар аҳолиси дарё бўйлаб, қизилсув ёқалаб, Сурхондарё томонга қараб силжиб борган».  Шарқшунос Б.Н.Литвиновнинг ёзишича, «Денов аҳоли кўп яшайдиган йирик шаҳар бўлиб, унда катта мадраса ва масжид фаолият кўрсатган, бу мадрасаларда Самарқанддан келиб таълим олишган».

Комментариев нет:

Отправить комментарий