четверг, 3 марта 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ЯХШИ ҲАМРОҲ БАЁНИ


Кел э озим, агар бўлсант сафарда,
Рафиқе тоб тариқи пурхатарда.
Керакдур эр кўнгуллик яхши ҳамроҳ,
Рафоқатға ярамас ҳар қаю доҳ.


Нечук ким мағзини жонда тутар пўст,
Муҳаббат йўлида андоғ керак дўст.
Ўзин қул, ёрини султони билса,
Ўзини тан, рафиқин жони билса.
Оёғига агар тегса тикони,
Қадалғонча кўзига кўрса они.
Совуқ ел тегса йўлдошин юзига,
Агар қўлдин келур, олса ўзига.
Анго келди деган тири балоға,
Қилиб жонин сипар, тутса ароға.
Ёмон йўлдош эрур чун мори афъи,
Зарардин ўзга йўқдур зарра нафъи.
Ёмон бўлмай ва лекин бўлса номард,
Қуруғ сурат эрур, қилғил кўнгил сард.
Ўлукдур, бўлмаса ҳар кимда гўрда,
Тирилмасдур кўтарғон бирла мурда.
Эмас эрнинг нишони решу олат,
Нишони ҳиммату ғайрату ҳолат.

Комментариев нет:

Отправить комментарий