Халил ўғли, ки Исмоилдур, эй Саъд,
Ани ёд этди Тангрим содиқул—ваъд.
Анинг содиқлиғин, эй одамизод,
Қилибдур бир ҳикоят қилғучи ёд.
Борур эрди ўшал шаҳ бир тарафга,
Йўлуқти мўмине ул бошарафга.
Деди: «Турсанг бу ерда, эй неку кор,
Уйимда, яъни баъзи ишларим бор.
Бориб келсам, қўшулсам сизга минбаъд».
«Турай»—деб ваъда қилди содиқул—
ваъд.
«Келурман» — деб қошидин кетган ул
кас,
Унутди ваъдасини, бўлди келмас.
Қилибман ваъда деб, ул соҳиби роз,
У ерда олти йил ўлтурди қиш —ёз.
Ўшал ваъда унутқоннинг гузори,
Етушди олти йилдин сўнгра бори.
Ўшал ваъда учун турғонни билди,
Уят боди билан тутдек тўкулди.
Оғиздин дафтари аъзорин очди,
Дурри ашкин оёқ остиға сочди.
Забиҳуллоҳ анга лутф этди чандон,
Эди чун ғунча гулдек, бўлди хандон.
Сучук тилни анга сарф этди чун бол,
Ана ваъда, ана афву, ана ҳол.
Кишини ваъдаси ким бўлмаса рост,
Муҳаббат аҳдин андин қилма дархорт.
Ишонма айғониға, эй хирадманд,
Агар чанди ки ул ёд этса савганд.
Сўзин бузғон киши, бузмасму иймон,
У кимса бирла қилма аҳду паймон!
Агар тузлук била барпо бўлурсан,
Алифдек жон ичинда жо бўлурсан.
Агар каж бўлса афъолинг бу дундек,
Қолурсан, балки қон остинда нундек.
Қилич бошингга келса, айма ёлғон,
Ўлумдиндур батар, чунки уёлғон.
Агар ёлғончилиқда ўтса отинг,
Қиёмат кун нечук бўлғай уётинг?
Нажас мурдор эмас ёлғончилиқдин,
Мусулмонлиқда шарм эт, бу қилиқдин.
Шариат ҳукми бирла, эй неку рой,
Гаҳе чин сўзни ҳам кўнглунга қил жой.
Намимани ёмон айди шаҳи дин,
Сухан чин бўлса ҳам бўлма суханчин.
Ани ёд этди Тангрим содиқул—ваъд.
Анинг содиқлиғин, эй одамизод,
Қилибдур бир ҳикоят қилғучи ёд.
Борур эрди ўшал шаҳ бир тарафга,
Йўлуқти мўмине ул бошарафга.
Деди: «Турсанг бу ерда, эй неку кор,
Уйимда, яъни баъзи ишларим бор.
Бориб келсам, қўшулсам сизга минбаъд».
«Турай»—деб ваъда қилди содиқул—
ваъд.
«Келурман» — деб қошидин кетган ул
кас,
Унутди ваъдасини, бўлди келмас.
Қилибман ваъда деб, ул соҳиби роз,
У ерда олти йил ўлтурди қиш —ёз.
Ўшал ваъда унутқоннинг гузори,
Етушди олти йилдин сўнгра бори.
Ўшал ваъда учун турғонни билди,
Уят боди билан тутдек тўкулди.
Оғиздин дафтари аъзорин очди,
Дурри ашкин оёқ остиға сочди.
Забиҳуллоҳ анга лутф этди чандон,
Эди чун ғунча гулдек, бўлди хандон.
Сучук тилни анга сарф этди чун бол,
Ана ваъда, ана афву, ана ҳол.
Кишини ваъдаси ким бўлмаса рост,
Муҳаббат аҳдин андин қилма дархорт.
Ишонма айғониға, эй хирадманд,
Агар чанди ки ул ёд этса савганд.
Сўзин бузғон киши, бузмасму иймон,
У кимса бирла қилма аҳду паймон!
Агар тузлук била барпо бўлурсан,
Алифдек жон ичинда жо бўлурсан.
Агар каж бўлса афъолинг бу дундек,
Қолурсан, балки қон остинда нундек.
Қилич бошингга келса, айма ёлғон,
Ўлумдиндур батар, чунки уёлғон.
Агар ёлғончилиқда ўтса отинг,
Қиёмат кун нечук бўлғай уётинг?
Нажас мурдор эмас ёлғончилиқдин,
Мусулмонлиқда шарм эт, бу қилиқдин.
Шариат ҳукми бирла, эй неку рой,
Гаҳе чин сўзни ҳам кўнглунга қил жой.
Намимани ёмон айди шаҳи дин,
Сухан чин бўлса ҳам бўлма суханчин.
Комментариев нет:
Отправить комментарий