Мил. авв. 250 йилда Бақтрия сатрапи Диодот Бақтрия ерларини Салавкийлар давлатидан ажратиб, ЮнонБақтрия давлатига асос солади. Бу даврда ЮнонБақтрия давлатига нафақат Бақтрия ерлари,балки Сўғдиёна ва Марғиёна ерлари ҳам бўйсуна бошлаган эди.
Бақтрия ерларининг Салавкийлар давлати
дан ажралиб чиқиши аҳолига бир қадар енгиллик беради.Бу даврда Бақтрия сатраплари, бир томондан, салавкийлар марказий ҳокимияти хуружларига қарши
курашган бўлса, иккинчи томондан, Парфия подшолари тажовузига қарши кураш олиб боради. Мустақил
ликка эришган Бақтрия Диодот I даврида қудратли давлатга айланади. Юнон-Бақтрия подшоси Евтидем даврида мамлакатнинг чегара ҳудудларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилади. Мил. авв. 206 йилдан бошлаб Бақтрия ерларига Салавкийлар давлатининг со
либ турган хавфи йўқотилади. Бу даврда воҳада сунъий суғоришга асосланган зироатчилик ва ҳунармандчилик
нинг қатор тармоқлари анча юксалади. Пировард натижада кўплаб шаҳарлар қад ростлайди, хусусан, Миршоди воҳасида яшаган аҳоли Далварзинтепа ўрнидаги шаҳарга, Шеробод воҳасида яшаган аҳолининг бир қис
ми Жондавлаттепа ўрнидаш шаҳарга, яна бир қисми эса Таллашқон II номи билан аталган манзилгоҳга, Шўрчи қишлоғи ўрнида эса Кофирқалъа (Кампиртепа) сингари шахдрларга асос солинади. Бу даврда Термиз (Тармита) шаҳрининг майдони бир неча гектарга кенгаяди. Шунинг учун ҳам юнон муаррихлари ўз асарларида Бақтрия хусусида тўхталиб: «Бақтрия минг ша
ҳарли мамлакатдир» деб таъкидлаб ўтишлари бежиз эмас эди, албатта.Бақтрия ўша даврда жуда каттагина қўшинга ҳам эга бўлган. Тезтез бўлиб турадиган жангу жадаллар ҳам Бақтрия тараққиётини тўхтата олмаган. Хўжаликнинг турли соҳаларидаги ривожи натижасида савдосотиқ ҳам анча камол топган. Бу даврда бақтриялик савдогарлар ЧинМочин, Ҳиндистон ва Эрон каби мамлакатлар билан иқгисодий алоқалар олиб борганлар. Бақтрия зироаткорлари етиштирган маҳсулотлар ҳақида юнон ва чин манбаларида ўта ҳаяжон билан сўз юритилади.
Бақтриялик ҳунармандлар олтин, кумуш, қўрғошин, қалайи, мис ва бронзадан жуда нафис зебу зийнат буюмлари, уйрўзғор ва хўжалик қуроллари ясаганлар. Бу даврда тўқувчилик, кўнчилик, қуролсозлик ва заргарлик ҳунарлари анча юксалади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий