воскресенье, 27 марта 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН ХОТИМАТУЛ КИТОБ


Кел Оллоёр, сўз кўтоҳ қилғил,
Белингни боғла, азми роҳ қилғил.
Қаро сангдур санинг аслинг қарасанг,
Берибдурсан риё қони била ранг.


Улум тўфони бу сирни қилиб фош,
Агар ич бўлмаса, суд айламас тош.
Қариб жисминг қарийб бўлдинг ҳавасга,
Нечук шармандалик сан тусли касга?
Оқарди соч, надомат ашкини соч,
Яқонг ушла, даҳани маъзират оч!
Ёлинг оқи асар қилмади ҳоло,
Уёла юр, боқиб ҳар дам уёла.
Ҳаво бирлан тузук иш қилмадинг ҳеч,
Бўлубдур кеч, ҳавас бозоридин кеч.
Санго айди ўшал пири кўҳансол:
«Агар қол аҳлида топилмаса ҳол.
Амал кам айлағай ўз қоли бирлан,
Қолур иззату ҳурмат оли бирлан.
Бўлур ортуқ ҳавас бирлан ҳавоси,
Эрур ҳол ушбу иллатнинг давоси».
Қалам қилдинг, қаро кўнглунгни қил оқ,
Ўшал эрнинг сўзин ҳалқа қилиб тоқ.
Қаро қон йиғладим, туттум қаламни,
Туну кун эшитиб мандин оламни.
Ўзунг қилмай кўнгил бозорини тай,
Кишига сўзламак, то чанду токай.
Агар бўлса кўнгулнинг ихтиёри,
На бўлғай, қолса мандин ёдгоре.
Битибсан форсий тилда китобе,
Тамом анда масойилнинг жавобе.
Ҳама фатвову тақвонинг баёни,
Ўн икки мингдан ортуқ байти они.
Дединг шайи қалили Туркий тилдин,
Кеч эмди, албатта, бу қолу қилдин.
Агарчи яхши сўз қанду шакардур,
Хатосидин вале хавфу хатардур.
Хатоси бўлмағай айғон сўзунгни,
Тазарру ҳокиға сурғил юзунгни.
Худоға зори қилғил, эртаву шом,
Ишингни пухта қилғил, қолмағай хом.
Ҳижоби мағфират ёпгай хатоға,
Сазовор айлағай турлук атоға.

Комментариев нет:

Отправить комментарий