воскресенье, 28 февраля 2016 г.

SO'FI OLLOYOR IJODIDAN ALLOH TAOLONI TANIMOQ BAYONI



Nedur qulluq ani mushtoqi bo‘lmoq,
O‘zidin foni Haqg‘a boqi bo‘lmoq.

Tonimoq Tangrini tonmoq havodin,
Keyin turmoq fioli noravodin.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН БАНДА АҲДИДА ТУРМОҒИ БАЁНИ


Кел э содиқ, ки қилдинг сидқ лофин,
Ўланча қилмағил ваъда хилофин.
Хилоф этган забунлардин забундур,
Бу дунёву у дунё сарнигундур.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН НАФСИ ШУМ БАЁНИ


Кел э кас, бўлма акнун тобеи нафс,
Сўлур ахшом сабо бу гардани ғафс.
Ҳама тоатларинг хўбию софи,
Яқин билсанг, эрур нафсинг хилофи.

суббота, 27 февраля 2016 г.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН УМРНИНГ ФОНИЙЛИГИ БАЁНИ

Кел э мўмин, яқин билдинг кетарни,
Ҳисоби умри бесомон ўтарни.
Ўтар дунё учун бўлма гирифтор,
Ўлумса йиғмағил монанди кафтор.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН БАНДАИ МЎМИН ДОИМ ХАВФУ РАЖОДА БЎЛМОҒИ

Кел э хоиф, ўлумни ёдин эттил,
Кетар манзилни истеъдодин этгил.
Лабин термай туриб марқад лабин халқ,
Қўярсанму тафаккур бобини ғалқ.

"САБОТУЛ-ОЖИЗИН"ДАН БАНДАИ МЎМИННИНГ ИШҚДА ҲАРИС БЎЛМОҒИ БАЁНИ

Кел э содиқ, ҳариси ишқи Ҳақ бўл,
Кўнгил ёрони бирла ҳамсабақ бўл.
Агар кезсанг тариқи маърифатни,
Муяссар айласанг турлук сифатни.